Янгиликлар 517
Менинг бахтим-истиқлол тенгдошиман
Мустақиллигимизнинг 33 йиллик тантанаси шукуҳи кезиб юрган айни кунларда юрт фарзандиман деган ҳар бир фуқаронинг дилида эзгу бир ният -Янги Ўзбекистонимизнинг равнақи, тараққиётига ҳисса қўшиш, ўз маҳалласини обод қилиш билан юрт ободлигига ҳисса қўшиш илинжи мужассам. Шу маънода биз- Истиқлол тенгдошлари икки карра бахтли бўлиш баробарида зиммамизда икки карра масъулият. Мустақил Ўзбекистон билан тенгдош бўлиш бизга насиб этган экан унинг эртаси учун ҳам курашмоғимиз лозим.
Истиқлол тенгдоши эканимни мактабга кирган йилим чуқурроқ англаб етдим. Ўзбекистоннинг бахтли фарзандлари учун яратилган имкониятлар, давлатимизнинг ғамхўрлиги, Юртбошимизни ҳамма вақт бизни «Менинг фарзандларим», дея бағрига босиши энг катта бахт. Шундай юртда яшаш, камолга етишни сўз билан ифодалаб бўлмайди.
Оиламдагилар ҳар доим менинг орзу-истакларимни қўллаб-қувватлаган. Шунинг учун бўлса керак ўзимга бўлган ишончим кучли. Айни вақтда Жалақудуқ тумани ҳокимлигида мутахассис вазифасида ишлаяпман. Жалақудуқлик тенгдошларим билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисимиз. Бу, давлатимизнинг биз ёшларга ғамхўрлиги ва яратиб берган шарт-шароитларига муносиб жавобимиз. Келгусида ўқишни давом эттириб, малакали мутахассис бўлиш ва юртимиз тараққиётига ҳисса қўшиш ҳаётдаги бош мақсадим.
Фурқатбек Исмоилов,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Жалақудуқ туман кенгаши
«Ёшлар қаноти» фаоли.
Фикрингизни қолдиринг