“Менинг бахтли оилам” онлайн фотосуратлар танлови

15.05.2020 20:05:42

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ республикамизда 15 май ҳар йили “Халқаро оила куни” сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон видояти Кенгаши Матбуот хизмати томонидан “Менинг бахтли оилам” онлайн фотосуратлар танлови ўтказилди.

Карантин даврида оила даврасида бахтли ҳаёт кечираётган андижонлик партиядошларимиз ўз оиласининг бахтли ҳаёти ва қувончли онларини тарих саҳифаларига муҳрлаб, танлов ҳайъатига юбордилар. Уларда жамиятнинг бир бўлаги бўлган оилаларнинг мустаҳкамлиги ва фаровонлиги юртимиз тараққиёти учун нечоғли муҳимлиги ўз ифодасини топган.

Малохатхон МУСАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши раиси  ўринбосари, Аёллар қаноти раиси:

-Оила тушунчаси ҳамиша давлатимиз томонидан ҳам, халқимиз томонидан ҳам диққат-эътиборда бўлиб келган. Мустақилликка эришганимиздан кейин йилларнинг номланишида оилаларнинг фаровонлигини янада ошириш ўз ифодасини топди. Хусусан, йил номлари “Соглом авлод йили”, “Оила йили”, “Мустаҳкам оила йили” деб аталгани бежиз эмас. Бугунги байрам ҳам яна бир катта қадам. Сафдошларимизнинг ўз оиласи билан қанчалик фахрланиш и бизни янада қувонтирди.

Танлов якунига кўра Олтинкўл тумани, “Маданий меҳнат” МФЙда яшовчи Турсунбой Набиев ва Жалақудуқ тумани, “Бешкарам” МФЙда яшовчи Ёқубжон Раҳимовлар оиласи ғолиб деб топилди.

 

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+