Янгиликлар 3183
“Mening fikrim” порталига Магистратурага қабул имтихонларини павильонларда ўтказиш ҳақидаги петиция жойланди
“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига Магистратура босқичига қабул имтихонларини умумий павильонларда онлайн трансляция орқали ўтказиш ҳақидаги петиция жойланди.
“Ҳозирги кунда магистратурага кириш синови олий таълим муассасаларида амалга оширилмоқда. Бакалавриат битирувчилари ва уларнинг ота-оналари томонидан кириш синовлари олий таълим муассасаларида ўтказилиши сабабли кўплаб коррупциоген ҳолатлар юз бераётганлиги ҳақида кўплаб эътирозлар билдирилмоқда. Шу сабабли, магистратура босқичига қабул жараёнини жамоатчилик муҳокамаси асосида қайтадан кўриб чиқиш зарур. Қабул жараёнини олий таълим муассасасида эмас, балки умумий павильонларда, видеокамера кузатуви асосида онлайн трансляция қилиш орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб уйлайман”.
Чиндан ҳам бугунги кунда Олий таълимнинг магистратура босқичига кириш жараёни кўплаб ёшларнинг эътирозларига сабаб бўлиб келмоқда. Сўнгги йилларда олий таълимнинг бакалавр босқичига қабул жараёнини амалга ошириш борасида бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Аммо магистратура босқичига қабул жараёни эса ҳамон эски тартибда амалга ошириб келинмоқда.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг