Янгиликлар 1244
Менинг Конституциям - бу менинг КЕЛАЖАГИМ
Бугун юртимиз келажаги учун катта аҳамиятга эга бўлган қадамлар қўйилиш арафасида турибмиз! Конституциявий ислоҳотлар жараёни бошлаб юборилди! Юртимизда конституциясига киритилаётган ўзгартишлар юртимизнинг порлоқ келажак учун қўйилган муҳим қадамдир. Ўзбек халқи учун демократик ижтимоий давлат қуриш инсон қадри деган ғояни олға суриб аҳолининг ижтимоий муҳофазасини янада яхшилаш мақсад қилиб олиниди. Конституциявий ўзгаришилар 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда ҳам муҳим рўл ўйнайди!
Ўзгаришлар жараёнида ҳар бир ватандошимизни қўллаб қувватлаш ижтимоий ҳолатини яхшилаш ёшларни ҳуқуқ ва манфаатларини конституция орқали яна бир бор мустаҳкамланиши биз ёшларни қувонтиради Халқ муҳокамасига Конституция лойиҳасида Инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгаришлар бор эканлиги ҳусусан
24-модда — Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланиши
25-модда — шахсни суднинг қарорисиз 48 соатдан кўп муддат ушлаб туриш мумкин эмаслиги, шунингдек “Миранда қоидаси”, яъни шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқларини тушунтириш.
38-модда — ҳар бир шахс дам олиш ҳуқуқига эгалиги янги қисм сифатида қўшилаётганлиги ҳам дунё ҳамжамиятида ҳам муносиб эътироф этилмоқда.
Бахтимиз қомуси Ватанимиз келажаги йўлида қуйилаётган илдам қадамларда ҳар биримиз фаол иштирок этишимиз бизнинг бурчимиз деб биламан!
Ўзбекистон “Адолат” СПД Пастдарғом туман кенгаши Ёшлар қаноти раиси,
“Келажак лидерлари” клуби аъзоси
Илашев Қурбонали
Фикрингизни қолдиринг