“Менинг қоним беморларга қайта ҳаёт бағишлайди”

06.12.2021 09:12:24

 

Донорлик жамиятимизнинг ҳар бир соғлом аъзоси учун масъулиятли ва инсоний бурч. Қолаверса, савобли иш демакдир. Инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда ҳам катта аҳамиятга эга. Шу сабаб «Адолат» СДП Андижон вилояти кенгаши томонидан кейинги йилларда бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Партия фаоллари  тиббиёт ходимлари билан биргаликда аҳоли орасида тарғибот ишларини амалга оширяптилар.

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Андижон шаҳридаги вилоят қон қуйиш станциясига партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва “Ёш адолатчилар” ана шундай эзгу мақсад билан кириб бордилар.  Кўнгилли равишда қон топшириш орқали беморлар ҳаётини сақлаб қолиш,  жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилиш уларнинг қалб амрига айланган.

Тўйдихон Алибоева, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:

-Бугун мен кўнгилли равишда акцияда қатнашяпман. Менинг қоним бемор бир юртдошимизга қайта ҳаёт бағишлашидан хурсандман.

Андижонлик “адолатчилар” томонидан ташкил этилган донорлик акцияси тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш,  қон  топшириш орқали  беморларнинг ҳаётини сақлаб  қолиш, қолаверса  жамиятда меҳр-оқибат ғояларини  тарғиб  қилишга  қаратилганлиги  билан аҳамиятли.  Йилдан-йилга бу ташаббусни қўллаб-қувватловчилар сафи кенгайиб бормоқда.

 Барчамиз учун энг қимматбаҳо неъмат бўлган қонни беғараз топшириш орқали минглаб беморлар ҳаётини сақлаб қолаётганлар олдида қанча бош эгсак арзийди.

“Адолат” СДП Андижон вилояти

 кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+