«Менинг танловим –обод ватаним» шиори остида ўтадиган сайловларда иштирок этиш учун имзо тўплаш жараёнлари қизғин тус олмоқда

12.08.2024 14:08:52

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳам воҳамизнинг барча аҳоли гавжум жойларида имзо тўплаш жараёнларини амалга оширмоқдалар. Бунда партия фаоллари билан биргаликда депутатлар, хайрихоҳлар ва партия фахрийлари ҳам узоқ йиллик иш тажрибаларини ёшлар ўртасида кенг тушунтирган ҳолда фаол иштирок этишмоқда.

Сиёсий куч фаоллари томонидан имзо варақаларини тўлдириш тартиби ва бу борада қатъий амал қилиниши лозим бўлган жиҳатлар иштирокчиларга тўғри тушунтирилмоқда. Шу туфайли ҳам бугун Қарши тумани тиббиёт бирлашмаси қошида ташкил этилган имзо тўплаш жараёни айниқса, қизғин тус олди. Таълим, тиббиёт соҳаси ва ёшлар вакиллари ҳамда кенг жамоатчиликдан иборат юртдошларимиз ўз ихтиёрлари билан «Адолат» СДПни сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаб ўз имзоларини қўйдилар.

Дарвоқе, шу кеча-кундузда имзо тўплаш тадбирлари амалдаги қонунларимизга зид бўлмаган иш, шунингдек, хизмат, ўқиш, яшаш жойларида кўтаринкилик билан ташкил этиляпти.

-Дарҳақиқат, бу галги сайловлар кўлами ва тарғибот усули билан аввалги сайловларга ўхшамайди,- деди соғлиқни сақлаш соҳаси вакили шифокор Сожида Ҳазратқулова.- Ўзбекистоннинг сайлов тизимидаги энг эътиборли жиҳатлардан бири бу сайлов комиссияси фаолиятининг тўлиқ рақамлаштирилишидир. Бундан ташқари, «E-Saylov« ахборот тизимининг жорий этилиши ҳам сайлов жараёнини замонавийлаштиришга хизмат қилади, албатта. Ҳозир партия фаолларининг мақсад-вазифаларини халқ вакиллари ўртасида кенг тарғибот этаётгани ҳам сайловларни янада шаффоф ўтишида муҳим аҳамият касб этади.

-Мен партиянинг «Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси ва «Биз соғлом турмуш тарзини танлаймиз» шиори остида амалга ошириб келаётган ишларидан жуда ҳам мамнунман,- дейди имзо тўплаш жараёнида қатнашган Дилфуза Эшматова.- Бундан ташқари, сиёсий куч томонидан илгари сурилган «Тиббий суғурта» га ўтиш лойиҳасини ҳам маъқуллайман. «Адолат» СДПнинг таълим муассасаларида сифатли таълимга ўтиш борасидаги ташаббуслари ҳам кўпчиликнинг айни диққат марказида. Шу сабабли ҳам мен партиянинг сайловларда иштирок этишини истайман.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+