Миллатлараро тотув, диний бағрикенгмиз

19.05.2020 15:05:10

Жамиятда ҳамжиҳатлик, диний ва сиёсий  бағрикенглик миллатлараро дўстлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик мустақил давлатимизда умуминсоний қадриятларнинг гултожи сифатида эътироф этилади. Зеро, дини, тили ва миллатидан қатъи назар, юртдошларимизнинг тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эгалиги бош Қомусимиз билан кафолатланган.

Мен Ўзбекистон “Адолат” СДП ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлари ташаббуси билан “Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик, миллий, диний ва сиёсий бағрикенгликни янада ривожлантиришнинг ижтимоий, фалсафий масалалари” мавзусидаги республика миқёсида уюштирилаётган онлайн илмий-амалий конференциянинг аҳамиятини жуда юқори баҳолайман.

Айниқса, бу борада Президентимизнинг 2017 йил 19 майдаги “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим қадам бўлди. Муҳтарам Президентимиз бу масалани БМТ бош Ассамблеясининг 2018 йил 12 декабрдаги ялпи сессиясида сўзлаган маърузаларида ҳам илгари сурган эдилар. Шу нуфузли анжуман Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббусни қўллаб-қувватлаб “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясини қабул қилган эди. Шунингдек, ҳурматли Президентимизнинг бевосита саъй-ҳаракатлари билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам миллатлараро тотувлик, миллий, диний ва сиёсий бағрикенглик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Давлатимиз раҳбарининг оқилона юритаётган сиёсатлари боис Ўзбекистон билан Марказий Осиёдаги, қолаверса, барча мамлакатлар билан ўзаро алоқалари мустаҳкамланди. Қўшни давлатлар ҳалқи билан борди-келди ҳамкорлигимиз янги босқичга кўтарилди. Жамиятда маҳалла ва замонавий оилани мустаҳкамлаш учун Президентимиз ташаббуслари билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Албатта, партиямиз томонидан ўтказилаётган конференцияда дўстлик ва кўп миллатли ягона оила туйғусини шакллантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатда сиёсий плюрализм (фикрлар ҳилма-хиллиги),  сиёсий толерантликни янада ривожлантиришга эътибор қаратилади. Бундан ташқари, юртимизда миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, тинчликни таъминлаш ва “Маҳалла” институтини такомиллаштириш, ёшлар дунёқарашида бу масалаларни қандай шакллантириш йўллари, усуллари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилади. Албатта бу конференцияда муҳокама қилинаётган мавзунинг ижобий ечимида Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ўртага ташланган ғоялар ҳам муҳим дастуриламал бўлиши шубҳасиз.

Бугун вилоятимизда 50 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ўзаро аҳилликда истиқомат қиладилар. Барчамиз тенг ҳуқуқли ва хавфсизлигимиз кафолатлангани таҳсинга сазовор. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида миллатлараро тотувлик, миллий, диний ва сиёсий бағрикенглик ҳақида гапирилади, аммо ҳуқуқий асос йўқ. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида эса бу масала алоҳида модда билан қайд этилгани, бунга ҳавас қилса арзийди.

Умуман олганда, мен Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ўтказилаётган бу йирик анжуманнинг халқларимиз ҳаёти ва фаолиятидаги аҳамиятини юксак қадрлайман. Қолаверса, бу конференцияда сиёсатчилар, профессор ўқитувчилар, мутахассисларнинг илмий маърузалари ҳам ҳалқимизни, юртимизда яшаб меҳнат қилаётган барча миллат ва элатларни сиёсий фаол бўлишга ундайди. Мустақил тараққиёт йўлимизнинг истиқболдаги ҳар бир босқичида янги-янги зафарлар ва ютуқларни қўлга киритиш имконини беради.

 Баҳоргул НОМОЗОВА,

 Қашқадарё юридик

 коллежи ўқитувчиси,

партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+