Янгиликлар 579
Миллатлараро тотувлик- тинчлик ва барқарорлик гарови
Дўстлик ва ҳамжиҳатлик — тинчлигимиз пойдеворидир. Юртимизда яшаб келаётган турли миллат вакилларининг дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаб, тараққиётга замин яратиб келмоқда.
Қонликўл туманида ҳам турли миллат вакиллари аҳил-иноқ бўлиб яшаб келмоқда.
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қонликўл туман Кенгаши томонидан 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан туман ҳудудида «Миллатлараро тотувлик ҳафталиги» эълон қилиниб, ҳар бир маҳаллада турли миллат вакилларининг миллий урф-одат ва анъаналарини акс эттирувчи маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилди.
Шу муносабат билан тумандаги «Дўстлик» ва «Маданият» МФЙларида «Ўзбекистон — умумий уйимиз» мавзусидаги тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда турли миллат вакилларининг миллий урф-одат ва анъаналари намойиш этилиб, уларнинг миллийлигига бўлган ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
Тадбирда Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгаши депутати С.Худойберганов, партиямизнинг туман Кенгаши раиси Н.Худойберганова ва маҳалла хотин-қизлари иштирок этиб, миллатлараро тотувлик ҳақида ўз фикрларини билдириб, барчани байрам билан қутлади.
Амангул ЕСEМУРАТОВА
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот котиби.
Фикрингизни қолдиринг