Янгиликлар 2102
Миллатнинг абадий ифтихори
“Давлат байроғи – фахрим, ғурурим” номли маданий-маърифий тадбирда “Адолат” СДП Зангиота тумани Кенгаши, депутатлар, 26-сонли мактаб ўқувчилари, педагог-ўқитувчилар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, дунёда 250 дан ортиқ мамлакат бўлса, ҳар бирининг мустақил давлат эканлигини англатувчи ўз рамзлари бор. Ана шундай рамзлардан бири байроқдир. Шунинг учун ҳам байроқда халқнинг тарихига ишора қилувчи, мамлакатда истиқомат қилувчи халқларни жипслаштирувчи мафкура сифатида ранглар танланади.
Тадбирда сўзга чиққан Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши депутати Нигора Холходжаева Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг мамлакат суверенитетини сақлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ўрни ҳамда аҳамияти хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.
Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг