Янгиликлар 2080
Миллий таълим тизими яратилади
Ўзбекистон “Адолат”СДП вилоят ва шаҳар Кенгаши томонидан Қарши шаҳридаги 15- умумий ўрта таьлим мактаби тадбиргоҳида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтди.”Даъватда истиқболдаги режаларимиз белгиланди” мавзуида ташкил этилган давра суҳбатида партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Қарши шаҳридаги 20 та МФЙ аъзолари, ўқитувчилар, ёшлар ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Давра суҳбатида халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Ҳусниддин Бердимуродов маьруза қилди.
- Муҳтарам Президентимиз Мурожаатномада ҳозиргача амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар ва мамлакатимизни тараққий эттиришнинг устувор вазифалари ҳақида бир қатор ташаббусларни илгари сурдилар,- деди Ҳусниддин Бердимуродов.-Хусусан, мактаб таьлими сифатини ошириш, педагогларга яхши шароитлар яратиш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш лозимлигини алоҳида қайд этдилар.Даъватда белгиланган вазифаларга асосан бу йил ҳудудларда 30 та янги мактаб курилиб, бюджетдан икки триллион сўм маблағ ажратилади. Умуман, мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида болаларга ортиқча юклама бермайдиган миллий таьлим дастурини яратиш устида жиддий ишлар бошлаб юборилди.
Шунингдек, давра суҳбатида партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши раиси Адҳам Сайниязов, вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Гулноза Раджабовалар ҳам сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан таълим тизимига берилаётган эътибор ва Мурожаатномада айтиб ўтилган тараққиётимизни таъминловчи бошқа устувор вазифалар ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Чамангул МУҲАММАДИЕВА,
Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати,
Қарши шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби
директори
Фикрингизни қолдиринг