Мирзачўлда депутат ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

06.07.2021 20:07:03

Ўзбекистон “Адолат” СДП Мирзачўл туман Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари “Ёшлар ойлиги” доирасида сайловчилар ва партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари билан юзма-юз учрашиб, мулоқот қилишди. Мазкур учрашув туманадаги Агросаноат техникумида бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувни ташкил қилишдан мақсад ёш авлодни жамият ҳаётида сиёсий жиҳатдан фаол, ўз фикрини эркин ифода эта оладиган, ҳуқуқий маданияти юксак фуқаро сифатида тарбиялашдан иборатдир.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратилди.

- Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-мафкуравий дунёқарашини шакллантириш партиямизнинг устувор вазифаларидан биридир, - дейди партиянинг туман Кенгаши раиси З.Усмонов. – Бугунги кунда туманимиздаги ёшларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш, уларни парламентда ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти билан яқиндан таништиришимиз зарур. Партиянинг сайловолди дастурида ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик соҳасига янада кенг жалб этишга кўмаклашиш бўйича вазифалар белгиланган.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга депутатлар томонидан тегишли жавоблар олишди. Тадбир сўнгида 6 нафар ёшлар ўз аризаларига биноан партия сафига қабул қилинди.

 

Маҳмуд ХОЛБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+