Мўл ҳосилдан  боғотлик ёшларнинг қувончи чексиз

29.06.2021 18:06:46

Ўзбекистон "Адолат" СДП  Боғот  туман Кенгаши депутати Қ.Хўжақов ташкилотчилигида "Боғзор" маҳалласида яшовчи “Аёллар ва темир” дафтарида турувчи  ишсиз ёшларга  ер майдонлари ажратиб берилган эди.

Партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ, ажратилган ер майдонларининг аҳволи билан танишиш ҳамда  ёшлар билан суҳбатлашиш  мақсадида жойларга чиқилганда, баҳорда берилган ер майдонларидан юқори ҳосил олинаётганини гувоҳи бўлишди.

Ҳосил чўғидан мамнун бўлган аҳоли даромади ошиб, камбағалликдан аста- секин чиқиб кетаётгани қувонарли бўлмоқда.

Ҳа, албатта, “Ерни боқсанг, ер сени боқади” иборасига бугун  ҳосил мўллигини кўрган ёшлар  яна бир бор амин бўлганини таъкидламоқда.

                                                                                                     

  Саодат МАШАРИПОВА,

партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+