Янгиликлар 1803
МТТга сабзавот сақлаш учун омборхона керак
Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, замон талаблари асосида иш юритиш ва бу жараённи кенг жорий этиш олдимизда турган асосий вазифадир. Давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллий кенгашлар депутатларига ишонч билдирилиши, биз депутатлар зиммасидаги масъулиятни янада оширди.
Яқинда Иштихон туманидаги “Ғофир Ғулом” ҳамда “Ж.Маҳмудов” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган 3, 4 ва 10-мактабгача таълим ташкилотларига бориб, иситиш тизими, озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси ва уларнинг сақланиш ҳолати, яратилган шароитлар ва уларни қийнаб келаётган муаммоларини ўргандик.
Ўрганиш натижасида маълум бўлдики, 3-МТТ ташкилоти табиий газ билан таъминланган, омборхонада озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси етарлича сақланмоқда, тарбияланувчи ва ходимлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.
4-МТТда эса бир неча кун аввал иситиш тизимидаги мавжуд муаммолар ҳал бўлганлиги, туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи масалани тегишли ташкилотлар билан ўрганиб, газ босимини ошириш ва иккинчи иситиш қозонини ўрнатиб беришда амалий ёрдам берганини гувоҳи бўлдик.
Фақатгина сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун омборхона йўқлигини, маҳсулотларни ташқарида, ерга кўмилган ҳолатда сақлаб келинаётганлиги аниқланди. Ташкилот ходимлари агар имконияти бўлса, тарбияланувчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун омборхона қуришда амалий ёрдам кўрсатишимизни сўради. Бу масала юзасидан керакли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариб, ижобий томонга ечиш ҳақида йўл излишимизни тушунтириб ўтдик.
10-мактабгача МТТ мудираси Л.Болишева озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси, уларнинг сақланиши ва МТТда иссиқлик тизими масалаларида муаммолар йўқлиги, тарбияланувчилар ва ишчи-ходимлар учун етарлича шароитлар яратилганлигини таъкидлади.
Комил ЯВКОЧДИЕВ,
35-мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари,
Фахриддин АБДУРАЗЗОҚОВ,
Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг