Янгиликлар 1229
Муаммо билан юзма-юз: Халқ манфаати йўлида
“Адолат” СДП Ромитан туман Кенгаши Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Лола Авезова томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ўз сайлов округига қарашли “А.Навоий” МФЙ ҳудуди аҳолиси учун учрашув ташкил этилди.
Учрашувда фуқаролар томонидан билдирилган “Дўстлик” кўчасидан ўтувчи “Хайробод” ариғи кўприги таъмирталаблиги, кўчага 6 та янги таянч электр устунларини ўрнатиш, 400 метр масофадаги йўлни шағаллаштириш, ушбу кўчанинг асосий йўналишидаги 2,8 км йўлни асфальтлаштириш ҳамда ушбу маҳалладаги трансформаторни эскирганлиги сабабли электр таъминотидаги узилишлар содир бўлаётгани юзасидан бир қатор муаммолар аниқланди.
Мазкур мурожаатлар юзасидан депутат томонидан шу куннинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари берилди ва бажарилиши назоратга олинди.
Кўтарилган масалаларнинг аксарияти ҳал этилган бўлса айрим мурожаатларни тегишли ташкилотлар билан қонун доирасида ўрганиб, ижобий ечим топишга келишиб олинди.
Рахматилло ҲАЙИТОВ,
“Адолат” СДП Ромитан туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг