«Муаммо билан юзма-юз»: Инсон қадри учун

11.03.2022 09:03:09

Халқ вакилларимиз доимий равишда ўз сайлов участкаларидаги маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, муаммо ва камчиликларни ўрганиб, уларни ижобий ҳал этишда фаоллик кўрсатишмоқда. Эътиборлиси, депутатлар «маҳаллабай» ва «Хонадонбай» ишлаш тизимида самарали натижаларга эришяпти. Хусусан, аҳоли муаммоларини ўрганиб, уларга ечим топишда «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши депутатлари ҳам жонбозлик кўрсатиб, халқ билдирган ишончни оқлаб келмоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидов «маҳаллабай» ва «Хонадонбай» ишлаш тизими фаолиятининг асосий мезонига айланиб улгурди. Шунингдек, депутат партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида Вобкент туманида бўлиб, маҳаллаларда фуқаролар билан учрашиб муаммо ва таклифларини ўрганди.

Депутат М.Ҳамидов Вобкент туманида маҳаллалар бўйлаб амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлар ўтказди. Хусусан, депутат томонидан «Темир дафтар», «Ёшлар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар билан ишлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича МФЙларда амалга оширилаётган ишлар ўрганиб чиқилди.

Депутатга фуқаролар томонидан иш билан бандлик масаласида, ички йўлларни асфальтлаштириш, ичимлик суви, электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Депутат келиб тушган муаммоларга ижобий ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотлар билан боғланиб баъзиларини шу жойнинг ўзида ҳал қилишга эришди, баъзилари юзасидан эса тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди.

Беҳруз ШАВКАТИЛЛОЕВ,

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+