Янгиликлар 1147
Муаммо билан юзма-юз
"Адолат" СДПнинг "Муаммо билан юзма-юз лойиҳаси доирасида пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Чорсу” бозори кесишмасида қурилиб, масъуллар томонидан қайта бузилиб янгидан қурилаётган йўл тўсиқлари ҳолати ўрганилди.
Ўрганишлар жараёнида бузилган тўсиқлар нега яна қайта қурилаётганлигига изоҳ изланилди. Қайта қурилиш ишларини олиб бораётган "Grand road Tashkent" фирмаси ҳамда лойиҳа менежери Фурқат Эшонбоев маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли кўрсатмасига асосан 135 метр масофада йўл ўтказгич тўсиқлар қайта қурилмоқда. Улар берган маълумотларда аввалгиларининг бузилишига сабаб этиб, қурилишга қўшимча ўзгартиришлар киритилгани, яъни қурилиш объекти чорраҳада жойлашгани учун йўлларни иккига айиришда аниқ механизм ишга туширилиши, бир сўз билан айтганда сифатини янада кўтариш мақсад қилингани айтилди.
Ойбек БОЙМОНОВ,
Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг