Янгиликлар 1622
“Муаммо ечилди, депутатга раҳмат!”
“Адолат” СДП Ангрен шаҳар фаоллари ва Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Ш.Уришов “Оппартак” маҳалласида бўлиб, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган 24 нафар фуқаронинг муаммоларини ўрганди.
Муддат ва маблағ талаб этиладиган масалалар эса мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиб, ҳал этилиши назоратга олинди. Келиб тушган мурожаатларнинг 10 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Масалан, фуқаролар томонидан маҳалланинг “Адолат” ва “Шифокор” кўчаларидаги трансформаторларни юқори кучланишли трансформаторга алмаштириб беришларини сўраб мурожаат қилган эди. Ушбу мурожаат юзасидан шаҳар электр таъминоти корхонаси раҳбарига депутатлик сўрови чиқарилди. Фуқаро С.Олимованинг фарзандига эса туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиб берилиб, МТМга жойлаштирилиши таъминланди.
Шу билан бирга, шаҳардаги “Дукентсой” ҳамда “Облиқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 11 нафар “Аёллар дафтари”да қайд этилган хотин-қизга депутат кўмагида шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими орқали тикув машиналари ҳамда мини-печлар ҳадя этилди.
- Уч нафар фарзандим бор, - дейди Санобар Тўрева. - Турмуш ўртоғим ҳам, мен ҳам ишсизмиз. Ўзим тикувчиликка қизиқаман. Тикиш-бичиш билан шуғулланиб, даромад топишни орзу қилардим. Лекин тикиш машинасини сотиб олишга имкониятимиз етарли эмас эди. Бугун тикув машиналик бўлдим. Бундан қувончим чексиз. Бунинг учун биз учун қайғураётган депутат Ш.Уришовга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг