Муаммо ҳал бўлмагунча мутасаддиларни тинч қўймаймиз

06.11.2020 15:11:35

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 10 январдаги “2020 – 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий йилда 34-Оқтош сайлов округи бўйича ўндан ортиқ лойиҳалар амалга оширилиши мўлжалланган. Хусусан, “Тинчлик” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган 8-мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш режага киритилган эди. Бугунги кунда ушбу объектда  қурилиш, таъмирлаш, яъни том ёпиш ишлари, ташқи ва ички сувоқлаш, электро монтаж, пардозлаш ишлари “Каттақўрғон қурилиш сифат” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.  

“Ипак йўли” маҳалласида жойлашган 30-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносини мукаммал таъмирлаш режага киритилган бўлиб, бугунги кунда “Нарпай стандарт қурилиш” хусусий корхонаси томонидан ушбу объектда қурилиш, таъмирлаш ишлари якунига етказилган. “Дўстлик” маҳалласида жойлашган  43-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносини мукаммал таъмирлаш ишлари “Ислом омон нур” хусусий қурилиш корхонаси томонидан олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари якунига етай деб қолган, фақат спорт зали ва фаоллар залининг пол ишлари олиб борилмоқда.  

“И.Шоир” МФЙда жойлашган туман ДСЭНМнинг вакцина сақлаш омборхонасини реконструкция қилиш ишлари “Амирбек монтаж қурилиш” МЧЖ томонидан олиб борилган. Бугунги кунда қурилиш, таъмирлаш ишлари тўлиқ тугалланган бўлиб, объектни фойдаланишга топшириш учун ҳужжат тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.  

Умуман, дастурлар доирасида белгиланган ҳар бир иш аниқ режа асосида амалга оширилишини қатъий назоратга олганмиз. Чунки Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши ва халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи, қолаверса ўзимнинг 2020 йилга мўлжалланган депутатлик иш режамда “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси белгиланган. Бу эса ўз навбатида ҳудуддаги ҳар бир янгилик, ўзгаришдан хабардор бўлишни талаб қилади.

Жорий йилдан шу вақтга қадар сайлов округи ҳудудида яшовчи фуқролар билан 71 маротаба турли мавзуларда учрашувлар, тадбирлар ташкил этилди. Пандемия даврида аҳолини карантин талабларига риоя қилиш, ўзи ва яқинлари саломатлигини асрашда ўзлари масъул эканлигини кенг тушунтириш мақсадида аҳоли хонадонларига, озиқ-овқат дуконларига бориб ўрганиш ва тарғибот ишларини олиб бордим. Округ ҳудудида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак бериш мақсадида мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ёрдамлар етказиб беришга ўз ҳиссамни қўшдим.

Яқинда сайлов округига қарашли “Халқобод” ва “Янгиобод” маҳалла фуқаролари йиғинларида аҳоли билан очиқ мулоқт ўтказдим. Мулоқот давомида аҳоли томонидан ўртага ташланган муаммоларга депутатлик ваколатимдан келиб чиққан ҳолда оғзаки, депутатлик сўровлари асосида ижобий ечим топиш йўлини ахтардим. Жумладан, “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида жойлашагн 62-сонли умумтаълим мактаби катта йўл устида жойлашганлиги ўқитувчилар ва ота-оналарни хавотирига сабаб бўлаётганлиги боис пиёдалар учун ўтиш йўлаги зарурлиги, “Янгиобод” маҳалласидаги 40 га яқин хонадонга борадиган ичимлик суви тармоғидаги носозликларга шу куннинг ўзида ечим топилди. 62-умумтаълим мактабига ўтиш учун пиёдалар учун мўлжалланган йўлак ташкил этилди - зебра чизиқлари чизилди.  Туман сувоқава бўлими масъуллари томонидан ичимлик суви тармоғидаги носозликларга барҳам берилди.

Шунингдек, “Нўғай” ва “Буюк Ипак йўли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар мурожаати асосида, “Нўғай” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1 км.дан ортиқ, “Буюк Ипак йўли” маҳалласидаги 500 метрдан ортиқ ички йўлларда дастлабки таъмирлаш ишлари олиб борилиб, шағал ётқизилишига кўмаклашдим.

Ваколатим доирасида Нарпай туман газ филиали раҳбариятига “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 150 та хонадон табиий газдан фойдаланиши, бугунги кунда, табиий газ тармоғида юзага келаётган узилишлар аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётганли, аҳолини табиий газ таъминоти билан таъминлаш борасида туман газ филиалида қандай ишлар режалаштирилаётган юзасидан маълумот сўраб депутатлик сўрови билан мурожаат қилдим.

“Нарпайтумангаз” филиали томонидан “Гулистон” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги “Муқумий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди орқали ўтказилган газ қувурига ноқонуний уланган тадбиркор, нотурар бино ичида 2 дона нон тандирига рухсатсиз, ноқонуний уланганлиги аниқланиб, жойида далолатнома тузилиб, керакли ҳужжатлар расмийлаштирилгани, бугунги кунда аҳолига табиий газ таъминоти бир маромда узлуксиз етказиб берилаётганли маълум қилинган жавоб хати тақдим этилди.

Содиқ ҲАҚБЕРДИЕВ,

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят

Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+