Муаммоалар юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳисоботи тингланади

15.10.2020 13:10:30

Ҳозирги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “ақлли тиббиёт” лойиҳаси доирасида партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва барча шаҳар ва туман Кенгашлари ҳамда депутатлари, партия фаоллари таркибидаги ишчи гуруҳлари ҳудуддаги тиббиёт муассасаларида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Яқинда партия Беруний тумани Кенгаши раиси ва туман Кенгаши депутатлари таркибидаги ишчи гуруҳ аъзолари Беруний тумани тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш натижасида ушбу тиббиёт бирлашмаси  Чақалоқлар бўлимида пульсаксометр, инфузион насос, янги туғилган болалар учун иситиш кровати кераклиги, рентген кассета ўлчамининг эскирганлиги ҳамда портатив рентген аппарати, 5 дона бактерияцит лампаси кераклиги, туман провизор бўлимидаги кислород баллонни тўлдириш ускунаси ёки шаҳобчаси кераклиги, катта кучланишда ишлайдиган движок каби ускуна ва жиҳозларнинг етишмаслиги аниқланди.

Ушбу лойиҳа доирасида тумандаги бошқа тиббиёт муассасаларида ҳам ўрганиш ишларини давом этириш режалаштирилган. Мазкур  ўрганишлар  якунида  аниқланган камчиликлар юзасидан умумий маълумот тайёрланиб, бу бўйича партия депутатлик гуруҳи томонидан туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳисоботини тинглаш назарда тутилмоқда.

 

Сардорбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Беруний тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+