Муаммолар ечимига йўл

07.01.2023 10:01:12

Кейинги йилларда «Маҳалла» институтига бўлган эътибор сезиларли даражада ортиб бормоқда. Бугун МФЙ чин маънода жамиятнинг энг муҳим ва таянч бўғинига айланди. Фуқаролар мурожаатларининг давлат органлари томонидан кўриб чиқилишининг бир бири билан узвий боғланган тўрт поғонали «Маҳалла-туман-вилоят-Республика» тизимининг жорий этилиши ҳудудлардаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айтиш жоизки, Давлатимиз раҳбарининг навбатдаги Мурожаатномаси «Маҳалла» институти фаолиятининг янада жонланишига туртки бўлди. Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова Жалакудук туманидаги Ҳамза ва Тошҳовуз МФЙ фаолияти билан танишди. МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ҳудуд профилактика инспектори биргаликда иш олиб бориши мақсадли эканлигини таъкидлади.

Ўз ўрнида депутат мазкур МФЙлардаги муаммоларни ўрганди. Сайловчиларнинг мурожаатларида ичимлик суви таъминотида узилиш кузатилаётгани, хавфсизликни таъминлаш мақсадида кўчаларга кузатув камералари ўрнатиш зарурлиги ўз ифодасини топди.

Мазкур масалаларга депутатнинг аралашуви ижобий натижасини бериб, мавжуд муаммолар тез кунда ечим топадиган бўлди.

Тўйдихон Алибоева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+