Муаммолар Кенгаш аъзолари ўртасида муҳокама этилди

06.11.2020 09:11:40

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашининг  навбатдан ташқари III-Пленуми ZООМ дастури орқали бўлиб ўтди.

Пленумга Кенгаш аъзолари, партия фаоллари, БПТ раислари, депутатлар ҳамда ҳудудий оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Таъкидланишича, ҳисобот даврида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашида 39 минг 700 нафардан зиёд аъзоси 267 та БПТ га бирлашган. Шундан 18 минг 700 нафарини аёллар, 19 минг 200  нафарини ёшлар ташкил этади. Жорий йилнинг  9 ой давомида  537 тадан зиёд тадбир ўтказилиб, амалга оширилган ишлар 1 минг  25 мартадан  зиёд ОАВ ва ижтимоий тармоқларда орқали ёритилган.

Пандемияга қарамасдан карантин талаблари асосида жорий йилда иқтидорли ёшлардан  12 нафар  йигит ва қиз “Адолат дўпписи” ва  “Адолат белбоғи” - партиянинг махсус совғалари ҳамда сертификати билан тақдирландилар. Вилоят Кенгаши қошида 2014 йилдан “Истеъдод” клуби фаолият  олиб бормоқда. Айни пайтда клуб аъзолари 200 нафардан ошди.  

Йиғилиш давомида амалга оширилган ижобий ишлар, эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар ҳам Кенгаш аъзолари ўртасида муҳокама этилди.

Жамобек Абдуллаев, партия  вилоят Кенгаши ижрочи котиби:

  • Ўтган 6 ой давомида танқидий-таҳлил қилинган доимий комиссия йиғилишларига ва сессияларга масала киритиш, мансабдор шахсларнинг эшитуви, бошланғич партия ташкилотиларни ташкил этиш каби масалалардаги оқсоқликларни бартараф этиш чоралари тизимли йўлга қўйилди ва сезиларли фаоллашди. Йил якунига қадар фаолликни кучайтириб,  муаммоларни бартараф этишга келишилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят Кенгашида  партия Сиёсий Кенгаши томонидан ҳафта давомида  берилган топшириқлар вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан ижросини сифатли ва самарали  натижалари,  ҳафтанинг ҳар жума куни ZООМ дастури орқали  таҳлил этиладиган бўлди.

Йиғилишда иштирокчилар томонидан берилган таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ва эътиборга олинди.

Пленум йиғилиши сўнгида кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва амалиётга йўналтирилди.

                                                                                                    Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                          Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                              Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+