Янгиликлар 1127
Муаммолар ўрганилди
19.01.2022 09:01:00
“Адолат” СДП нинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Хазрат Мавлонов ва туманнинг “А.Навоий” МФЙ ходимлари томонидан маҳалла фуқаролари муаммоларини ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Учрашувда “А.Навоий” МФЙнинг “Додбоғ” ва “Кўҳна Қумбости” қишлоқ оқсоқоллари, нуроний отахон ва онахонлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Очиқ мулоқот жараёнида маҳаллада мавжуд муаммолар ўрганилиб, маҳалла вакиллари томонидан берилган саволлар ва таклифларга жавоблар олинди. Шунингдек, аниқланган мавжуд муаммолар бўйича депутат ва масъуллар ўз олдиларига аниқ вазифалар белгилаб олдилар.
Зулфия АШУРОВА
“Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг