Янгиликлар 511
Муаммоларга ечим изланиб, бартараф этиш чораси кўрилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Дилшод Ҳамзаевнинг Ғузор тумани сайловчилари билан учрашуви самимий руҳда кечди. Депутат Янгиобод МФЙ аҳолиси билан юзма-юз мулоқотга киришганда Бегали Тўраев субсидия олишда, Дўстлик МФЙ фуқаролари эса тоза ичимлик суви таъминоти қониқарли эмаслигидан шикоят қилишди. Депутат МФЙ раиси ва ҳоким ёрдамчисига тегишли тартибда қонуний тушунтириш берди. Мурожаатчи Бегали Тўраевга субсидия ажратилиб, ҳовлисида гулчилик ташкил этишга кўмак кўрсатиладиган бўлди.
Дўстлик МФЙ аъзоларининг тоза ичимлик суви таъминотидаги муаммолари ҳам ўрганилиб, мутасаддилар иштирокида одамларни қийнаб келаётган муаммо ҳал этилди. Ҳар бир хонадонга тоза ичимлик суви етиб бориши таъминланди.
«Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг