Муаммони эшитиш билан иш битмайди

12.04.2022 11:04:58

Маҳалла кичик бир ватан. Унинг муаммоларига эътиборсизлик қилиб бўлмайди. Бугун аксарият давлат ва нодавлат идоралари томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.

Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Ўткирбек Арзиқулов фаолиятида ҳам бу алоҳида ўрин эгаллайди. МФЙ фаоллари билан энг кичик муаммони ҳам биргаликда ҳал этишга одатланган халқ вакилидан сайловчилар шу сабаб хурсанд. Қайси кўчада ичимлик суви муаммо, ким ижтимоий кўмакка муҳтож, кимни ишга жойлаштириш зарур, кимнинг оиласи нотинч, Ҳаммаси эътиборда.

Ўз сайлов ҳудудидаги Бобосадин МФЙ фуқаролари билан навбатдаги учрашувда  халқ ноиби олдига яна бир неча вазифа қўйилди. Кўча чироқларини ўрнатиш, ҳудуддаги фойдаланилмай турган бинода МФЙ гузарини ташкил этиш лозим. Фуқаролар айни шу масалаларда кўмак сўрадилар. Ўрганиш натижасида юқоридагилар ўринли экани аниқланди. Масъул ташкилотларга депутат сўрови билан чиқилди. Назоратни депутат ўз зиммасига олди.

Ўткирбек Арзиқулов, депутат:

-Жамиятимизда ҳуқуқий маданият юксалиб бормоқда. Бугун сайловчилар ўз ҳуқуқларини яхши билади. Депутат ҳам шунга қараб фаол бўлиши керак. Жойларда учрашувлар ўтказиш ва муаммони эшитиш билан иш битмайди. Унинг ечимини топиш лозим. Шунда сайловчиларнинг ишончи янада ортади. Йилнинг ўтган даврида ўндан ортиқ депутат сўрови билан чиқдим. Улар бевосита ҳудудлардаги муаммолар билан боғлиқ.

Сайловчилар ишончи масъулият. Буни халқ вакили доим ҳис этиб боради.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+