Муаммони ўзимиз топамиз

15.04.2022 10:04:54

 “Адолат” СДПнинг “Ёшлар ва хотин-қизлар билан очиқ мулоқот” лойихаси ҳудудлардаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда қўл келмоқда. Марҳаматлик партиядошларимиз бу борада ўзига хос мактаб яратган.

Йилнинг ўтган даврида лойиҳа доирасида тумандаги 20 дан ортиқ МФЙларга кириб борилди. 340 нафардан ортиқ фуқаролар билан ўтказилган мулоқотларда 60 га яқин муаммолар аниқланди. Аҳамиятлиси, бу муаммоларнинг аксарияти ўз ечимини топди.

Андижон1

 

 Аблиёр Қораев, халқ депутатлари Марҳамат туман кенгаши депутат

-МФЙ фаоллари билан биргаликда олиб борилаётган ишлар жамоатчиликни бизга бўлган ишончини оширмоқда. Яқинда Марказий МФЙда яшовчи  cайловчилар билан яккама-якка мулоқот ўтказилди. Ҳудуддаги муаммолар билан бир қаторда фуқароларнинг шахсий мурожаатлари ҳам эшитилди. Жумладан, шу маҳаллада яшовчи фуқаролар К.Маъмиров ва М.Юлдашева тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида экани, кредит олишда ёрдам беришимизни сўради. Шу куннинг ўзида бу масалада туман “Агробанк” раҳбарига чиқилди. Муаммо ечимини топди.

Ҳа, марҳаматлик сафдошларимиз ҳудудлардаги муаммоларни излаб топмоқда. Унинг ечимидан фуқаролар хурсанд.

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+