Муҳим ислоҳот

28.01.2021 19:01:45

Сайлов кунини — декабрь ойидан октябрь ойига кўчириш сайлов жараёнларида олиб борилаётган муҳим ислоҳотлардан биридир. Сайловларнинг декабрь ойида ўтказилиши сайловлардан кейинги сиёсий тадбирларни ўтказиш, жумладан, давлат дастурини қабул қилиш ва бошқа ислоҳотларнинг кечикаётганига сабаб бўлмоқда.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари институти тугатиш, уларнинг ваколатларини туман (шаҳар) сайлов комиссиялари зиммасига юклаш ҳам сайлов жараёнларининг шаффофлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик ҳисобида бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар сайловчилар рўйхатига киритиш шунингдек, у ерда сайловчилар яшаётган ёки ишлаётган жойида кўчма қутиларда овоз беришнинг ҳуқуқий асослари яратиш сайловларнинг демократик, очиқ ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилишида муҳим рол ўйнайди.

Бундан ташқари сайлов комиссияларининг номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга оид вазифаси чиқариб ташлаш ҳамда сайловолди ташвиқоти даврида давлат ресурсларидан фойдаланишни тақиқланиши, сайловолди тадбирларининг ўтказилиши ҳамда сайловчилар билан учрашувлар ва сайлов билан боғлиқ бошқа тадбирлар сайловларнинг белиланган тартибда ўтказилишига хизмат қилади.

 

                                                                           Шоҳида ДАМАНОВА,

                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах

                                                        вилоят Кенгаши қошидаги

        “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси        

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+