Муҳокамалар давом этмоқта

12.01.2022 10:01:56

Жорий йилнинг 11 январь куни «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган онлайн мулоқот ўтказилди.

Учрашувда «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва партия фаоллар иштирок этишди.

Тадбирни дастлаб партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қаипбергенов кириш сўзи билан очиб берди ва 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси муқокамасида барчани янги ва муҳим таклифлар билан фаол ишторок этишга чақирди.

Мулоқотлар чоғида туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари томонидан асосан таълим ва бошқа соҳалардаги кутилаётган ўзгаришлар юзасидан таклиф ва фикрлар билдирилиб, тўпланган барча таклифлар умулаштирилган ҳолда, партия Сиёсий Кенгашига етказилиши  белгиланди

Тадбир якунига кўра марузачилар томонидан 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси муқокамасига бағишланган тарғибот тадбирларини давом этириш ва аҳолининг ўз ечимини кутиб турган долзарб муаммоли массаллари юзасидан жойларда ўрганиш ишларини амалга ошириш ҳамда тегишли соҳа ходимларининг фаол иштироки таъминлашга келишилиб олинди.

 

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+