Мукофот муборак!

05.05.2022 15:05:13

Жорий йилнинг 4 май куни “Туркистон” санъат саройида 3-май­­- “Жаҳон матбуоти эркинлиги куни”га бағишлаб таъсис этилган журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” Миллий мукофоти танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Танловда 435 та журналист ўзининг 5000 га яқин журналистик материаллари билан иштирок этди.

Мазкур танловда совриндор бўлганлар орасида “Адолат” СДП фаолларининг борлиги ғоятда қувонарли.

16-маротаба ўтказилган миллий журналистика танловининг  бу йилги тақдирлаш маросимида "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетаси муҳаррири Камол Матёқубов «Ўзбекистон тарихи ёритилган энг яхши материал учун» номинацияси бўйича рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирланди.

Бугун партия раиси Баҳром Абдуҳалимов томонидан Камол Матёқубов ижоди алоҳида эътироф этилди. “Адолат” газетасининг фаолияти бунданда яхши марраларни забт этишига ишонч билдирилди.

Ушбу муносабат билан устозимиз Камол Матёқубовни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда барча партиядошлар номидан самимий муборакбод этамиз!

Ютуқларингиз бардавом, адолатни тараннум этишга шай қаламингиз тиғи ҳамиша ўткир бўлсин.

 

Сизга энг яхши тилаклар билан,

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+