Янгиликлар 1237
Мукофотлар шодаси бардавом бўлсин
Мустақиллигимизнинг 30 йиллик қутлуғ шодиёнаси муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг 30 йиллиги” кўкрак нишони бир гуруҳ партиядошларимизнинг ҳам кўксига тақилгани қувонарли бўлди.
Тақдирланганлар орасида Боғот туман Кенгаши депутатларидан Майсара Худайберганова, Қаҳрамон Раҳимов, Отажон Матниязов, Шовот туман Кенгаши раиси Меҳриноз Абдиязова, Гурлан туман Кенгаши раиси Қурбоной Қўчқарова, туман Кенгаши депутати Умида Бутанова ва бошқа партиямиз фаолларининг борлиги мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашининг ўрни беқиёс эканини ифода этди.
- Меҳнатларинг қадрланган юртда завқ билан ишлашга нима етсин, - дейди Боғот туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Қаҳрамон Раҳимов. - Униб–ўсиб келаётган ёшларга ҳавасим келади. Ёшлик давримга яна бир бора қайтишга имкон бўлганида эди, шижоатимни, истеъдодимни, бор имконимни меҳнатим билан яна 10 баробар кўпроқ юртим истиқболи, орзу ва мақсадларим учун сафарбар этган бўлар эдим.
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз тараққиёти, партиямиз келажаги йўлида фидойилик билан тиним билмай меҳнат қилаётган жамоамиз аъзоларини мукофот билан қутлаймиз.
Шундай аҳил ва шижоатли жамоа билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муносиб ўринларни эгаллашимизга шубҳа йўқ.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг