Муносабат: Формали «йўлтўсарлар» ким?

15.04.2022 09:04:35

Яқинда ижтимоий тармоқларда эгнига орган ходимларининг формасини кийган икки нафар ходим (агар шундай аташ ўринли бўлса) ва ҳайдовчи ўртасидаги тортишув акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда агар кимдир Андижонда хизматда турган ходимни съёмка қилса 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши ифодаланган. Яна ана шу «формали» «йўлтўсарлар» ҳайдовчига ўзларига тегишли агнушителъни пулламоқчи бўлган.

Мазкур ҳолат қонунийми? Ҳаракатдаги транспортларнинг йўлини тўсиб, сўроққа тутиш ваколати кимларга берилган?

Юқоридаги саволга жавоб топиш мақсадида телефон орқали масъул идораларга чиқдик. Қарангки, лавҳадаги «формали йўлтўсарлар» ҳеч бир давлат идораларида ишламайди. Кийган формаси ҳам қайси идорага тегишли эканлигини билиш қийин.

Балки тадбиркор бўлиши мумкин. Бироқ нима бўлганда ҳам уларни оқлаш қийин. Йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчи йўл қоидасини бузса биргина ДАН ходимлари йўлини тўсишга ҳақли.

Яна бир гап. Давлатимиз раҳбари бошчилигида йўл қоидаларини янада мустаҳкамлаш, ҳайдовчилар маҳорати ва масъулиятини ошириш, пировардида кўнгилсиз йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётган бир вақтда буни қандай баҳолаш мумкин? Қонун ҳимоячилари бунга қандай қарар экан...

«Адолат» СДП Андижон вилоят

Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+