Янгиликлар 1642
“Муносиб издош бўлишни истайман”
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгашининг Аёллар қаноти раиси, “Ибратли бекам” ўқув маркази раҳбари Шаҳноза Ғаниева ҳам “Оналарга эҳтиром” фестивалининг фаол иштирокчисига айланди. Волидаи муҳтарамаси Муяссархон Охуновага фарзандлик меҳри ва муҳаббатини изҳор этди. Нафақат она, балки устоз сифатида берган таълим-тарбиясига миннатдорчилик билдирди.
Мен ва синглим Дилнозани дадамнинг вафотларидан сўнг, ёлғиз ўзлари катта қилдилар, – дейди Ш.Ғаниева. – Бизнинг фаровон яшашимиз, бахтли ҳаётимиз учун кечаю кундуз тиним билмай меҳнат қилардилар. Уларнинг қийинчилигини мен ҳам дилдан ҳис қилардим. “Ибратли бекам” ўқув марказини ташкил этиб, кўплаб қизларимизнинг касб-ҳунарли, ишли бўлишлари, ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмак бердилар. Менга ҳам сабот билан тадбиркорлик сирларини ўргатиб, издош сифатида тарбияладилар. Улар бошлаган ишларнинг барчасини бугун мен давом эттиряпман. Бунинг учун улардан ҳар қанча миннатдор бўлсам ҳам оз.
Ҳозирда онахон икки қизининг бахту камолини кўриб, 6 нафар набирасининг табассумидан қувониб яшамоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг