Янгиликлар 1255
Мурожаат ижобий ҳал этилди: кўчалар асфальтлаштирилмоқда
Сӯх тумани "Ҳазрати Алий" маҳалла фуқаролар йиғинидаги Зармиён ва Санги сиёҳ кӯчаларида яшовчи аҳоли қишда лой, ёзда чанг кӯчаларда ҳаракатланишга қийналарди. Мазкур масалада халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Субҳонали Нишоновга мурожаат этилди. Мурожаат сектор раҳбарига етказилди.
Мурожаат зудлик билан сектор раҳбари, туман прокурори томонидан ӯрганилди ва уч кун давомида бартараф этиладиган бӯлди. Мазкур Кӯчалар тӯлиқ шағаллаштирилмоқда.
Шунингдек, Ҳақиқат кўчаси ҳам асфальтлаштирилмоқда. Депутат Субҳонали Нишоновнинг сӯзларига кӯра, айни дамда асфальтлаштириш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Сӯх тумани автойӯл корхонаси ходимларининг асфальтлаштириш жараёнида сифатга алоҳида эътибор қаратаётганидан маҳалла аҳли жуда ҳам мамнун.
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг