Янгиликлар 1918
Мурожаат – партия депутатлари назоратида
16.04.2021 09:04:03
Янгийул туманининг "Халқобод" маҳалласида ижарада яшовчи Раъно Қўчқорованинг ижтимоий тармоқ орқали қилган мурожаатини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилрабо Холбоева, туман Кенгаши депутати Шуҳрат Махмудов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ҳоким ўринбосари Нилуфар Нормирзаева, “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёр Султоновлар жойига чиқиб ўргандилар.
Фуқаронинг газ тармоқларидаги муаммоси ҳал этилиб, унга субсидия асосида уй-жой олиш учун ҳужжатлар расмийлаштириладиган бўлди.
Ўзбекистон "Адолат"СДП
Тошкент вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг