Янгиликлар 1801
Мурожаатчилар янги уй-жойли бўлади
Хонқа туман Кенгаши депутати Лайло Искандарованинг тумандаги “Фидойилар” маҳалласида бўлиб ўтган сайловчилари билан учрашувларининг бирида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган Дилноза Хусаинова, Комила Олимоваларнинг уй-жой масаласидаги мурожаатлари депутат томонидан ўрганилиб чиқилганда, ҳақиқатан ҳам мурожаатчиларнинг уй-жойга муҳтож экани аниқланди.
Депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан мурожаатчиларнинг янги уй олиш учун керакли ҳужжатлари тайёрланди ва туман ҳокимлигига тақдим этилди.
Тегишли ишчи гуруҳ томонидан мурожаат ва ҳужжатлар ўринли деб топилиб, Д.Хусаинова ва К.Олимовалар туманда янги қурилаётган уйлардан олиш учун навбатга қўйилди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг