Мурожаатлар бесамар кетмади

22.04.2021 18:04:31

Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши депутатларининг ўз сайлов округларида оммавий сайёр қабул ўтказиш жадвалига асосан Юқорибоғ қишлоғи “Бободеҳқон” маҳалласида туман Кенгаши депутати Г. Матчанованинг фуқаролар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда “Адолат” СДП туман кенгаши ҳамда “Бободеҳқон” МФЙ фаоллари  иштирок этишди.

Учрашув давомида ўз хоҳишига кўра “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да  рўйхатда турувчи фуқароларни рўйхатдан чиқариш масаласида қандай ишлар олиб борилаётгани, келгусида бажарилиши керак бўлган ишлар ҳақида гаплашиб олинди. Шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қизиқтираётган саволларга жавоб берилди.

Фуқаролар томонидан “бола пули” масаласи, ички йўлларнинг аҳволи, газ масаласида, электр токи кучининг пастлиги бўйича мурожаатлар бўлди. Билдирилган мурожаатларнинг аксарияти ўз жойида ҳал қилинди ва фуқароларга ҳал қилинмасдан қолинган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига депутат сўровномалари юборилиши ҳақида тушунтирилди.

Шаҳноза Қаландарова касаллигини даволатишда, уни ногиронликка чиқаришда амалий ёрдам берган  30-сон оилавий поликлиника мудираси, депутат Г.Матчановага ва ҳамшираларга оиласи номидан  миннатдорлик  хати йўллади.

Туманда бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.

                                                                                                         Дилдора ИСКАНДАРОВА,

                                                                                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                               Урганч туман Кенгаши раси,

                                                                          туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари

  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+