Мурожаатлар ечим топди: Хонадон калити ва ногиронлик аравачаси топширилди

18.01.2022 11:01:15

 Қўқон  шаҳар “Ат-термизий” маҳалла фуқаролар йиғини Боғи Раҳмат кўчаси 43-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Аброржон Мамаюсупов жазо муддатини ўтаб келди. Умр йўлдоши вафот этган,  тўрт нафар фарзанднинг отасига яқинлари билан бирга яшашга шароит йўқ, ҳовли торлик қилди. У "Адолат" СДП Қўқон шаҳар Кенгашига уй-жой масаласида ёрдам беришларини сўраб, ариза билан мурожаат қилган.

     Партиянинг "Муаммо билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида Қўқон шаҳар Кенгаши раиси А.Аҳмаджонов, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати  Ж.Усмонов мурожаатчининг яшаш шароити билан танишдилар. Ҳолат юзасидан  шаҳар “Халқпарвар” комиссиясига  депутатлик сўрови юборилди. Мутасаддилар мавжуд вазиятни ўрганиб,  ўз хулосаларини беришди. Фуқаро мурожаати ижроси таъминланди. Шаҳар ҳокимлиги томонидан "Истиқлол" МФЙ Чарбоғ кўчасида жойлашган 10/3 хонадон калити топширилиб, номига расмийлаштириб берилди.  Ҳозирда хонадонда таъмирлаш ишлари  олиб бориляпти.  А.Мамаюсупов эса хусусий мебел цехида меҳнат фаолиятини бошлаган.

 Шунингдек, шаҳарнинг "Мисгарлик" МФЙ Баковул кўчаси 35-уйда яшовчи Н.Комилованинг мурожаати ҳам ижобий ечим топди.  Онахоннинг  фарзанди Улуғбек 1-гуруҳ ногирони.  Ногиронлик аравачаси зарурати юзасидан  партия шаҳар Кенгашига мурожаат қилган. Кенгаш раиси А.Аҳмаджонов томонидан болажонга ногиронлик аравачаси етказиб берилди.

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+