Янгиликлар 2127
Мурожаатнома депутатларимиз томонидан тарғиб қилинмоқда
Президентимизнинг ўткан йилги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини кенг тарғибот қилиш мақсадида Қораўзак тумани «Маданият» ОФЙ ҳудудидаги 9-сонли умумтаълим мактабида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда партия ходими, туман Кенгаши депутатлари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Депутат С.Сайымова тадбир иштирокчиларига Президентимизнинг Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва ҳудуддаги ижтимоий ривожлантириш соҳасида 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.
Айниқса, Президентимиз мурожаатномасида қайд қилганларидек ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар этиб вояга етказишимиз шарт эканлиги айтилди.
Бу масалада депутатлик назорати ва оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг ваколати доирасида ўтказилган ўрганишлар натижаси эртанги “Янги Ўзбекистон - мактаб остонасидан, таълим- тарбия тизимидан бошланади” деган эзгу ғояга хизмат қилишига ишонамиз.
Жойларда депутатларимиз томонидан ташкил этилаётган бундай тарғибот тадбирларида Президентимизнинг Мурожаатномада илгари сурилган фикрлар, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда амалга оширилиши белгиланган асосий вазифалар ҳамда уларни самарали ташкил этиш йўллари хусусида ҳам кенг тушунча ва маълумотлар берилмоқда.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг