Мурожаатнома халқ орзулари акси бўлди

21.12.2022 11:12:33

Кеча касбдошларим, халқимиз, кўп қатори мен ҳам телевизор қаршисида Юртбошимнинг бу йилги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини диққат билан, қалбда ҳаяжон билан тингладим, Президентимизни сиймосини кўриб ўтирдим.....

Юртбошимизнинг нутқларининг бошиданоқ куюнчаклик билан айтган, ҳар биримизга етказмоқчи бўлган дил сўзлари ақлу шуурим, юрагимга тўлиқ етиб борди, десам янглишмайман.

Кўп миллатли, бағри кенг ўзбек халқи Отасининг кечаги, бугунги кунимизда эришган ютуқларимиз, эришолмаган режаларимиз, йўл қўйган камчиликларимиз тўғрисидаги гаплари, кириб келаётган 2023 йилда Президентимиз бошчилигида бир жон, бир тан, якдил халқ бўлиб амалга оширишимиз режалаштирилаётган эзгу ишлар, устувор мақсадлар ҳақидаги гаплари, янги 2023 йилга «ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ» деб ном беришни таклиф қилганлари ва нима учун йилга бундай ном беришни таклиф қилаётганликларини соддагина қилиб тушунтиришлари, Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиланганлиги ва бу сиёсат бир йил билан чекланиб қолмаслиги, доимо бардавом бўлиши барчамизга аёнлиги ҳақидаги сўзлари мени шундай элини, Ватанини севгучи, халқим деб фидойилик билан ишлаётган, яшаётган Президенти бор мамлакат фуқароси эканлигимдан бениҳоя ғурурлантирди.

Аслида ҳам, Президентимиз таъкидлаганларидек, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, бу – бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмасми?

Шундай экан, шу осуда, жаннатмакон юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қилиняпти ва аминманки, Юртбошимизнинг саъй-ҳаракатлари билан бу йўлдан асло тўхтамаймиз.

Президентимиз Мурожаатномасидаги 2023 йилда юрт равнақи, халқ фаровонлиги, Ўзбекистоннинг жаҳон аренасида мавқейи ва обрўсини янада кўтариш, жамиятимизнинг турли соҳаларида янада юқори марраларни забт этиш йўлидаги амалга оширилиши кўзда тутилаётган устувор мақсад ва режалар қаторида мен фаолият олиб бораётган Ўзбекистон «Адолат» Социал-демократик партияси Сайловолди дастурида белгиланган: Таълим сифатини ошириш, таълимни қўллаб-қувватлаш, мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш, бу ишларни тизимли йўлга қўйиш, янги дарсликларни ишлаб чиқиш, илғор таълим стандартлари ва методикаларини жорий этиш учун алоҳида илмий институт ва лабораториялар ташкил қилиш, бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш тизимини йўлга қўйиш, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси ошириш, «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи»ни оммалаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш давлат ҳисобидан бепул таъминланадиган адвокатларни электрон танлаш тизими ишга тушириш, фуқароларни жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришларига барҳам бериш, бунинг учун адолатли ҳукм ва қарор чиқариш бўйича вилоят судларининг ваколатини, масъулиятини ошириш, прокурор ва адвокатнинг ваколат ва ҳуқуқларини тенглаштириш, коррупцияга қарши муросасиз курашиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, ёш авлодимизни баркамол, эл-юрт учун фидойи инсонлар қилиб, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг она юртга меҳри ва садоқатини ошириш, дунёда кучайиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарларга қарши биргаликда курашишжамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаслик каби устувор вазифаларни ҳам акс этгани Юртбошимнинг халқнинг, унинг вакили бўлган партияларнинг дарди, мақсадларидан ҳам хабардор эканлиги ва барчамизнинг орзу-ниятларимиз, мақсадларимиз муштараклиги мени ниҳоятда хурсанд қилди.

Аминманки, Президентимизнинг Мурожаатномаси, ундаги барча тилак ва истаклар, режалар халқимиз, фуқароларимиз ва биз партия ходимлари, ҳар куни Ватаним деб яшаётган ҳар бир инсон учун дастуриамал бўлиб хизмат қилади.

Гулбаҳор Аллакова,

“Адолат” СДП Матбуот хизмати ходими

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+