Мурожаатнома оилаларда ўрганиляпти

06.01.2023 10:01:58

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат тараққиётининг жорий ва истиқболдаги устувор йўналишлари баён қилинган Олий Мажлисга Мурожаатномаси бугун жамоатчилик томонидан кенг ўрганилмоқда. Фаолиятимиз дастуриламалига айланган бу ҳужжат 2023 йилда Янги Ўзбекистонни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова иштирокида Андижон туманидаги Раввот оилавий шифокорлик пунктида ўтказилган давра суҳбатида юқоридагиларга эътибор қаратилди. Чиндан ҳам Мурожаатномада сўз юритилган жиҳатлар алоҳида эътибор қаратиш ва уни чуқур таҳлилий ўрганишни талаб этади. Жумладан, унда тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва айни йўналишда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада  оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу ўз ўрнида соҳа ходимлари зиммасидаги масъулиятни янада ошириши таъкидланди.

Мавлуда Адҳамжонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

- Бугун бир нарса мени қувонтирмоқда, у ҳам бўлса, юртдошларимиз Мурожаатномани катта қизиқиш билан ўрганмоқда. Бу жуда ўринли. Давлатимиз раҳбари ўз чиқишларида якунланган 2022 йилдаги ютуқларни қайд этиш билан бирга амалдаги йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили дея номлаши барчани қувонтирди. Бу айни вақтда инсонга бўлган эътибор янада ортишини кўрсатади. Йил бошидан маҳаллаларга кириб бораётганимиз бежиз эмас. Токи ҳар бир фуқаро давлатимизнинг бугунги сиёсатини тушуниб етсин.

Тадбир якунида маҳаллий кенгаш депутатлари ва мазкур ОШП ходимлари хонадонларга йўл олди. Мақсад Мурожаатноманинг мазмун ва моҳиятини ҳар бир оилага олиб кириш.

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+