Янгиликлар 1750
Мурожаатнома тарғиботи давом этмоқда
Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши томонидан Когон шаҳардаги "Темир йўл электр тармоқлари" БПТ да ўтган онлайн конференсияда қаратилган энг асосий эътибор Мурожаатномада кўтарилган масалаларни яна бир карра тарғиб этишга қаратилди. Муаммоларнинг ечимига депутатларимизни чорлаш ва энг асосийси халқ ва ҳокимият ўртасидаги кўприк бўлмиш депутатларимиз бугун халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўлида ҳамиша ҳаракатда бўлишга ундади.
Онлайн тарзда ташкил этилган видеомулоқотда нафақат халқ депутатлари, туман кенгаши депутатлари балки, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари ҳамда Республика апарати аъзолари ҳам иштирок этдилар. “Мурожаатнома да кўтарилган энг асосий вазифалардан бири бу шубҳасиз таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган эътибор. Бугун депутатларимиз олдидаги улкан вазифалардан бири ҳам мана шу мурожаатномани халққа тўлиқ тушунарли содда тилда етказиш шу билан бир қаторда таълимга қаратилаётган эътибор орқали оилаларга тўғри тушунчаларни сингдиришдан иборат,” - дейди Когон туман кенгаши раиси Зарнигор Тешаева ўз нутқида.
Дарҳақиқат, айни кунларда таълим тизимидаги ўзгаришлар барча муаммога ечим топилаётгани ҳам ҳеч биримизга сир эмас. Янгиланишлар бўй кўрсатмоқдами, демак, масалага ечим изланмоқда. Мурожаатномада ҳар бир соҳа алоҳида қамраб олиниб барча соҳаларда янгича тизим жорий этилмоқда. Эътибор қаратадиган бўлсак, бугун халқни қийнаётган муаммолардан яна бири - электр энергияси. Муҳтарам юртбошимиз ҳам шундан келиб чиққан ҳолда энг аввало электр энергияси соҳасида туб ўзгаришлар бўлиши ҳақида сўз юритдилар. Онлайн тарзда ташкил этилган ушбу мулоқот барчани қалбида ватанпарварлик туйғуларини яна бир карра жўш урдириш билан бирга партиянинг "Ёшлар қаноти" сафини оширишга ҳам хизмат қилди.
Зулхумор ТЎРАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг