Мурожаатномада ёшларни ёт ғоялардан асраш муҳим вазифа қилиб белгиланди

20.12.2022 17:12:17

Мамлакатимиз раҳбарининг бугунги Мурожаатномасида 2023 йилга «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб ном берилиши ёшларимиз учун янада кенг имкониятларни яратиб беради.

Давлатимиз раҳбарининг «Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз», - деган сўзлари бизни ёшлар билан янада кўпроқ ишлашимиз зарурлигини, боғча, мактаб ва ОТМларга кириб бориб, уларда таълим олаётган эртамиз эгаларига тинчлик олий неъмат эканлигини, юртимиз тинчлиги учун шукроналик ҳиссини ошириш лозимлигини бугунги давр учун муҳим вазифа сифатида белгилаб берди.

Шунга кўра, ушбу муҳим дастуриламал ҳужжат мамлакатимиз ёшлари ҳаётида муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.

Таъкидлаш лозимки, мазкур Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш, унда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳар биримизнинг келгуси фаолиятимизда устувор вазифа бўлмоғи даркор. 

Зеро, мамлакатимизни равнақ топтиришда ёшларимиз муҳим куч бўлиши, ўз ғоя ва ташаббуслари билан барча соҳалардаги ислоҳотларда фаол иштирок этишлари керак. Бу борада ёшлар учун барча зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда.

Гулнисо САИДОВА,

«Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати

Бошқарма бошлиғи

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+