Мустақиллик байрамлари маҳаллаларда кўтаринки кайфиятда нишонланади

16.08.2022 12:08:58

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Н.Исақов, О.Мадумаров, О.Дадажонова, Ф.Мирзаев, О.Холиқовлар туманнинг «Саткак» МФЙ биносида ҳудуддаги фуқаролар мурожаатлари бўйича давра суҳбати ўтказди. Мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунча берилди, аксарияти мутасадди ташкилотларга юборилиб, депутат назоратига олинадиган бўлди. Ҳудуддаги тадбиркорликни янада ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлиги ҳамда фуқаролар мурожаати ижроси тизимли таъминланиши таъкидланди.

Давра суҳбатида юртимиз мустақиллигининг 31 йиллиги тантаналари «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ўтказилаётгани, шу сабабли мазкур байрамга ўзгача тайёргарлик кўриш ва муносиб тарзда ташкил этиш кераклиги таъкидланди. Байрам муносабати билан маҳалла биноси олдидан медпункт ташкил этилиши, энг асосийси Саткак маҳалласида туризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги билдирилди. Мустақиллик тадбирларини ўзгача ва кўтаринки кайфиятда ташкил этиш юзасидан маҳалла фаолларига тавсиялар берилди.

Нодирбек Каримов,

 “Адолат” СДП Фарғона туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+