Мустақиллик: Тилимда шукрона, дилимда фахр

17.08.2020 12:08:20

Мустақиллик – ҳар бир юртдошимиз учун энг улуғ ва энг азиз саналган бебаҳо буюк неъмат, улуғ байрам. Унинг қадр-қимматини теран идрок этиш ва асраб-авайлаш, янада мустаҳкамлаш учун чин юракдан хизмат қилиш, озод ва обод юрт фарзандлари бўлган ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз, инсонийлик вазифамиздир.

Мустақил юртнинг бахтиёр фуқароси ва самарали ислоҳотлар жараёнинг иштирокчиси сифатида, истиқлол йиллари, айниқса охирги уч йиллик таҳлилига назар солар эканман, ҳар қадамда бунёдкор халқимиз билан бамаслахат олиб борилаётган улкан яратувчанлик ишларининг гувоҳи бўлиб, қалбим чексиз фахр-ифтихор ва илҳомга тўлади.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги – бугун меҳри дарё, қалби уммон, меҳнаткаш ва меҳмондўст, тинчликсевар халқимизнинг эзгулик ва тараққиёт йўлидаги интилиш ва изланишлари самараси, юксак маънавий ютуғи хисобланади.

Мустақиллик чин маънодаги эркинлик ва тинчлик, озод ва обод Ватанда фаровон ҳаёт кечириш бахту - саодати. Демак шундай экан Ватан бу юксакликлар сари етаклайдиган илоҳий куч-қудрат манбаи. Муқаддас бойлик бўлмиш тинчлик, юксак фазилатлардан бағрикенглик, жаҳон ибрат олгуси буюк тарих, пок иймон-эътиқот, илмга таяниб иш тутиш ва улуғ келажакни яратиш каби маънавий юксалиш ғоялари жаннатмакон юртимиз чин маънодаги саодат маскани эканлигидан далолатдир.

Истиқлолимизнинг шонли санаси – миллий мустақиллигимизнинг 29 йиллиги барчамизга муборак бўлсин. Тилимизда шукрона, дилимизда фахр-ифтихор билан халқимизнинг улуғ тўйини нишонлаш насиб қилсин.

Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон  "Адолат"СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, шоир.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+