Янгиликлар 1540
Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан “Мактабимизга туҳфамиз!” акцияси ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Беруний туманида туман ҳокимияти ташаббуси билан ҳозирги кунда барча умумтаълим мактабларини қамраб олган “Мактабимизга туҳфамиз!” акцияси кенг қулоч ёйди. Мазкур акция доирасида мактабларнинг собиқ битирувчилари, туман меҳнаткашлари ва ота-оналар ташаббус кўрсатмоқдалар. Ушбу акцияни ўтказишдан мақсад янги ўқув йилида ўқувчиларни янги ўзгаришлар билан кутиб олишдир. Бу акция эса кичик дебоча бўлиб, бундан кейин ҳам тумандаги ўзгаришлар учун хизмат қилишига ишонамиз.
Берунийлик жонкуярлар қаторида партиямиздан сайланган халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати Нурсултан Кузенбаев ҳам мазкур ҳайрли акция доирасида «Қизилқалъа» ОФЙ ҳудудида жойлашган 10-умумий ўрта таълим мактабига ҳомийлик ёрдамини амалга оширди. Бир сўз билан айтганда, бу келажак учун тикилган кичик сармоя, янги иқтидор эгаларини кашф этиш учун катта авлод вакилларининг эътиборидир. Турли йилларда мактабни тугатиб, ҳозирда ҳар бир соҳада хизмат қилаётган собиқ битирувчилар томонидан спорт анжомлари, мусиқа асбоблари, ўқувчилар учун оёқ кийимлари ва бошқа кўплаб ўқув қуроллари ҳомийлик совғаси сифатида топширилди.
Асосий эътибор мактабда ўқувчилар учун етишмаётган зарур бўлган нарсаларга қаратилган бўлиб, келажак авлоднинг етук таълим олишида барча бирлашган ҳолда, ҳамма ўз ҳиссасини қўшмоқда. Акция доирасида бирлашган жонкуярлар сафида бизнинг партия депутатлари ва фаолларнинг ҳам иштироки таъминланган бўлиб, ушбу савобли иш жойларда қизғин давом этмоқда.
Сардор АБДУЛЛАЕВ,
«Адолат» СДП Беруний тумани Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг