Янгиликлар 1437
НАМАНГАНДА БЕЛБОҒЛИ КУРАШ БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА УМИД СУЛАЙМОНОВ ҲАМ ИШТИРОК ЭТДИ
Жорий йил 8 - 11 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида илк бор белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Наманган шаҳрида жойлашган “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ўтказиладиган мазкур жаҳон Грузия, Беларус, Бельгия, Эрон, Исроил, Россия, Руминия, Украина, Покистон, Хитой, Италия, Туркия, Камерун, Швеция Молдова, Ҳиндистон, Мўғилистон, Латвия, Эстония, Қозоғистон каби қатор давалатлардан 300 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишди.
Дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди ва унда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов ҳамда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев мамлакатимизда аҳолини спорт билан мунтазам шуғулланиши, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратилиб, истеъдодли, профессионал спортчиларни тайёрлашнинг комплекс тизими йўлга қўйилганлигини таъкидлашди ва мусобақа иштирокчиларига омад тилашди. Очилиш маросимида шунингдек, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Умиджон Сулаймонов иштирок этиб, спортчиларга муваффақият тилаган ҳолда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси Президенти Азизбек Ғаниевга “Адолат” СДП фаоли сифатида фуқароларнинг ҳуқуқий фаоллигини оширишда ва белбоғли курашни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун “Адолат” кўкрак нишонини топширди. Маросим таниқли эстрада хонандаларининг куй – қўшиқларига уланиб кетди. Айниқса, Куба давлатидан таклиф қилинган санъаткорларнинг ижро этган қўшиқлари иштирокчиларга янаям кўтарингкилик бағишлади. Мусобақани юқори савияда ўтишида Тошкент вилояти “Ёш адолатчилар қаноти ” кенгаши раиси, Чирчиқ шаҳар В. Ҳайдаров МФЙда ҳоким ёрдамчиси Сардор Дастиров ҳам фаол иштирок этгани эътироф этилди.
Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп медаллар жамғарган ҳолда фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. Россия ҳамда Қозоғистон жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларга лойиқ деб топилди.
Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади
Фикрингизни қолдиринг