Янгиликлар 1257
Нархлар барқарорлиги таъминланди
Озиқ-овқат маҳсулотларининг арзон, сифатли ва етарлилиги халқ розилигининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, озиқ-овқат савдо дўконларида ҳамда бозорларда нарх-навони барқарорлигини таъминлаш ҳам асосий вазифадир. Жойларда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар томонидан ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Жумладан, Халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар М.Бобоназарова ҳамда З.Рахматовалар тумандаги “Чўлқувар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган озиқ-овқат дўконларида бўлди. Депутатлар савдо дўконларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз ошиб кетмаслиги ҳамда санитария-эпидемиология қоидаларига риоя этилиши ҳолатларини кўздан кечирди. Бу каби ўрганишлар албатта доимий равишда жойларда ўтказилиб туриши мақсадга мувофиқдир. Негаки, назорат бўлган жойда гигиена қоидалари ҳам нархлар барқарорлиги ҳам таъминланади.
Депутатларнинг ўз сайлов округида сайловчилар билан тизимли мулоқоти шу халқнинг ташвиш ва муаммолари билан яшашга ўргатади. Зеро, халқ вакили доимо эл орасида бўлиши бўлиши керак. Зиммасидаги масъулият, шараф ҳам аслида халқнинг ишончидадир.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг