Янгиликлар 2868
Наримон Умаров овоз берди (+ВИДЕО)
22.12.2019 10:12:44
Кутилган сайлов куни ҳам келди. Бугун барча инсонлар ўз ҳудудларидаги сайлов участкаларига бориб, муносиб номзодга овоз беришга ошиқмоқдалар.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров 683-“Кўкча” сайлов участкасига ташриф буюрди. Партия раҳбари ҳудуд аҳолисини сайловда фаол иштирок этишга чорлади ва ўзи ҳам сиёсий жараённинг бевосита иштирокчисига айланиб, маъқул кўрган номзодига овоз берди.


Мазкур сайлов участкасида бир қанча оммавий ахборот воситалари ҳозир бўлди. Наримон Умаров маҳаллий ва хорижий журналистларнинг сайловга оид саволларига жавоб берди.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Фикрингизни қолдиринг