Янгиликлар 511
Навоийда 10 минг кишилик меҳнат жамоаси «адолатчилар»ни қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси жорий йилнинг 27 октябрь кунида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этиш учун сайловчилар имзоларини йиғиш тадбирларини самарали ташкил этиб келмоқда. Албатта, бу босқич бўлажак сайловларда партиянинг депутатлик ўринларидан кўпроғини олишида муҳим дастуруламал вазифасини ўтайди.
Партиянинг Навоий вилоят Кенгаши томонидан ҳам имзо йиғиш тадбирларини давомий ўтказиш, уларда сайловчиларга партия ғоя ва мақсадлари, амага оширган муҳим ишлари ҳақида маълумот беришга жиддий ёндашилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири «Навоийазот» АЖда ташкил этилган махсус имзо йиғиш пунктида жамият бошқаруви ва вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ўтказилди.
Таъкидлаш керакки, бу ерда қарийб 10 мингга яқин киши меҳнат қилади. Жамият нафақат вилоятда балки, республикамиздаги энг кўп иш ўрнига эга ташкилотдир. Партиянинг ўтган 5 йиллик фаолиятида «Навоийазот»АЖ билан изчил ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, завод ишчи-ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий фаолияти ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш учун кўплаб самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи», «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳалари доирасида ишчи-ходимлар билдирган 100 дан ортиқ муаммо ва масалалар ҳал этилди. Шу боис мазкур даргоҳда Ўзбекистон “Адолат” СДПни қўллаб-қувватловчилар кўпчиликни ташкил этади.
Тадбирда партия фаоллари томонидан «Адолат» СДПнинг мақсад ва ғоялари, партия лойиҳалари асосида амалга ошираётган ишлари атрофлича тушунтириляпти. Бу эса партияни қўллаб-қувватловчилар сафи янада кенгайишига хизмат қилмоқда. Мазкур жараёнда партияга хайрихоҳ инсонлар ҳам кўнгилли равишда имзо тўплашнинг юқори савияда ўтказилишига астойдил ҳисса қўшишяпти.
Имзо йиғиш жараёнлари вилоятимиз бўйлаб уюшқолик билан давом этмоқда.
«Адолат» СДП
Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг