Янгиликлар 1607
Навоийга эҳтиром кўрсатилди
09.02.2021 15:02:09
Бугун буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Адиблар хиёбонида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва илм-фан намоёндалари, зиёлилар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, адабиётшунос олимлар ва талабалар иштирок этди.
Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожидаги алоҳида ўрни ҳақида сўзга чиққанлар фикр билдиришди. Сўнг Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйилди ва ҳурмат бажо келтирилди.
Фикрингизни қолдиринг