Янгиликлар 1063
Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!
21.03.2021 06:03:35
Азиз юртдошлар! Қадрли дўстлар!
Жаннатмакон она юртимизга барчамиз орзиқиб кутган гўзал ва дилбар фасл - Наврўзи олам кириб келмоқда.
Мана шу улуғ айём, шарқона янги йил билан сиз азизларни — Муҳтарам отахон ва онахонларни, мунис ва меҳрибон опа-сингилларимизни, жондан азиз суюкли фарзандларимизни, каттаю-кичик юртдошларимизни ва бутун Ўзбекистон аҳлини чин юракдан самимий муборакбод этамиз.
Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга сиҳат саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик ва тотувлик, файз ва барака тилаймиз.
Ўзбекистон "Адолат" СДП
Фикрингизни қолдиринг